Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 17:00 ларда, Учқўрғон тумани "Учқўрғон-Бўстон" йўлининг 7 км.да "Нексия" русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар берди.