1

Сурхондарё вилоятида хушхабар

ЖАМИЯТ 13.11.2020, 20:49
Теглар: Сурхондарё, хушхабар
Сурхондарё вилоятида хушхабар

“Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Фармонга мувофиқ, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қуйидагилар ташкил этилди, дея хабар беради.

“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси;

“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси.

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:

Замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;

 “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;

Тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;

Чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.

Шарҳлар

Сурхондарёда аҳоли турар жойига айиқ келиб қолган

15.05.2024, 16:39

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди. 15...
Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

10.05.2024, 16:50

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.Қайд этилишича, “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини...
Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди (видео)

07.05.2024, 15:13

Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30...
Сурхондарёда иккита машина ўртасида автоҳалокат содир бўлди

06.05.2024, 16:59

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.Ҳолат 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1