Испанияда очарчилик бошланди. Коронавируснинг биринчи тўлқини авж олганда карантин муносабати билан ишлар вақтинча тўхтатилгани сабабли очлар кўпайган бўлса, айни пайтда кўплаб иш ўринлари қисқаргани боис Мадриднинг юзлаб аҳолиси бепул овқат учун навбатга туришди.
Фақатгина охирги икки ой ичида Испаниянинг меҳнат бозори 450 минг иш жойига қисқарган. Aйни пайтда 2 миллион 800 минг испанияликлар даромадсиз.
Қизил Хоч ва маҳаллий хайрия уюшмалари томонидан бериладиган озиқ-овқатлар, бепул овқатланиш марказлари кўпчилик учун оиласини боқиш учун сўнгги имконият – бўлиб қолмоқда.






