АсосийDunyo

Бразилиядан Хитойга олиб келинган мол гўштида коронавирус аниқланди

'Бразилиядан Хитойга олиб келинган мол гўштида коронавирус аниқланди'ning rasmi

13 ноябрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида Бразилиядан келтирилган мол гўшти қадоғида коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда интернет манбалар асосида Таржумон

Хитой ҳукумати шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб музлатилган маҳсулотларни текширувдан ўтказиш ишларини кучайтирди, дейилади хабарда.

Ухан шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси ўз веб-сайтида берган баёнотида Бразилиядан келтирилган музлатилган,  суяксиз мол гўштининг ташқи қадоғида учта коронавирус намунасини топганлини айтди. Ушбу гўшт Хитой ҳудудига Синдао порти орқали 7 август куни кириб келган ва 17 август куни Ухан шаҳрига етиб борган. Мол гўшти шу пайтгача Ухандаги музлатгичда сақланган. Ушбу ҳолатдан кейин мазкур корхонада ишловчи 100 киши коронавирусга тест топширган.

Коронавирус ўтган йилнинг декабрь ойида Уханда пайдо бўлган эди. Хитой ҳукумати ушбу эпидемияни бартараф этиш учун қатъий чораларни кўрди. Хитой июн ойи бошидан бери чет элдан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам текширишни бошлаган. Шундан кейин сентябрь ойигача импорт қилинган 3 миллионта озиқ-овқат маҳсулоти текширилди ва уларнинг атиги 22 тасида коронавирус аниқланган.

Аммо, яқинда портда ишловчи бир қанча ишчилар CОVID-19 га чалингани учун Хитой ҳукумати хориждан келтирилган маҳсулотлар бўйича текширувлар ва дезинфексия ишларини кучайтиргани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар