АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё ҳокими вилоятдаги оқсоқлик сабабларини маълум қилди

Хозирда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги янги бунёд этилган "Корхоналарни соғломлаштириш...

'Қашқадарё ҳокими вилоятдаги оқсоқлик сабабларини маълум қилди'ning rasmi

Хозирда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги янги бунёд этилган "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси" биносида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. "Қашқадарё вилояти: Долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар" мавзуси доирасида бўлиб ўтаётган сессияда вилоят мутасаддилари иштирок этишяпти. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири хабар бермоқда.


"Бу - йирик табиий монополия"

12-13 ноябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғида Қашқадарё ўз салоҳиятига яраша фаолият юритмаётганини таъкидлаган эди. Бу масала бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўз муносабатини билдирди: 


"Вилоятнинг бу аҳволга тушиб қолишининг объектив ва субъектив сабаблари бор. Қашқадарё вилоятида йирик саноат корхоналари бор. Алоҳида бир саноат корхонасига боғланиб қолиш пандемия шароитида нақадар оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатди. Кимдир нефтга, кимдир газга боғланиб қолиши нотўғри. Бу - йирик табиий монополия. 
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичлари атиги 6-8 % ни ташкил этади. Гўшт маҳсулотларининг 41 фоизини республикага етказиб беради. Лекин уни қонунийлаштириш аксарият ҳолларда йўлга қўйилмаган. 
Таннархни тушириб юборадиган омил - бу мавсумийлик. Нарх-навони сақлаб қолиш учун логистика, яъни маҳсулотларни йил давомида сақлаш учун етарли шароитимиз йўқ. Буни тан олиш керак".

    Бошқа янгиликлар