Сўнги вақтларда “Zamon.uz” сайти, унинг ютуб, инстаграм, фейсбук, ҳамда телеграмдаги саҳифалари сохталаштиришга ҳаракат қилаётган “уддабурон”лар пайдо бўлди дея хабар бермоқда ОАВ ижодий жамоаси.
"Минглаб фойдаланувчиларни “Замон” номи билан телеграм (айниқса) каналига аъзо қилиб, енгил-елпи мақолалар ва олди-қочди маълумотлар, ахлоқий қоидаларга тўғри келмайдиган видеоларни эълон қилмоқда. Энг муҳими, бу каналларга телеграм бот мазилимизни бериб, бизга мурожаат қилмоқчи бўлган юртдошларимизни ҳам чалғитишга уринишаяпти. Биз нопрофессионалларча ёндошиб, даромад топиш учун муаллифлик ҳуқуқларимизни менсимаётган бундай кимсаларнинг қилмишини қоралаймиз ва бундай ҳаракатлардан тийилишини сўраймиз. Шуни ҳам маълум қиламизки, тез орада бундай ОАВ номини сохталаштирган шахсларнинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга шикоят аризаси киритамиз", дея огоҳлантирмоқда zamon.uz таҳририяти.
zamon.uz расмий саҳифаларини кузатиб бораётган фойдаланувчилар бундай сохталиклардан эҳтиёт бўлишларини сўралади.
Расмий саҳифалар:
Веб сайт: www.zamon.uz
O’zbekcha: @zamonuz
Ўзбекча: @zamonuzb
Русский: @zamonuzru
English: @zamonuzeng






