АсосийJamiyat

Кунлик статистика камайиб бормоқда. Ўзбекистон коронавирусни енгдими ёки даво усулини топдими? Нурмат Отабеков жавоб берди

'Кунлик статистика камайиб бормоқда. Ўзбекистон коронавирусни енгдими ёки даво усулини топдими? Нурмат Отабеков жавоб берди'ning rasmi

Бутун дунёда коронавирус бўйича вазият мураккаблашиб бораяпти, бизда эса кунлик статистика 200тага ҳам бормаяпти. Биз коронавирусни енгдикми ёки бошқалар билмаган даволаш-профилактика усулларини топдикми? Мазкур саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди. 

— Ҳақиқатдан ҳам дунё бўйича вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Биз эса ҳали коронавирусни енгганимиз ва янгича усулларни ҳам ўйлаб топганимиз йўқ.  

Назаримизда, республикада олиб борилаётган профилактик тадбирлар, беморларни эрта аниқлаш, алоҳидалаш, саралаш пунктларига юбориш билан боғлиқ ишларимиз самарасини бераяпти.

Энг катта ютуғимиз дока ниқоб тақиб юрганлигимиз, ижтимоий масофани сақлаётганлигимиз, антисептик воситалардан фойдаланаётганлигимиз. Бирламчи бўғин тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар, мобил бригадаларнинг фаолияти, Call-марказларининг ишлаши, карантин қоидаларига риоя этилиши ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда, десак муболаға бўлмайди. 

Агар биз профилактик тадбирларга риоя этилишни янада юқори даражага кўтарсак, натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Минг афсуски, ҳалигача орамизда профилактик тадбирни писанд қилмаётган, эҳтиёт чораларини кўрмаётган фуқароларимиз ҳам тез-тез учраб турибди, дея изоҳ берди масъул.

    Бошқа янгиликлар