АсосийJamiyat

Республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли қандай?

'Республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли қандай?'ning rasmi

Мазкур саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди. 

"Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни “Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик” деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўз бошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.  Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври хисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман", дея изоҳ берди масъул.

    Бошқа янгиликлар