Бугун АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича, талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун "Қизил зона" - изолятор ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг сўзларига кўра, барча талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминлаш имкони йўқ. Олий таълим муассасаси ҳеч бир талабани турар жой билан таъминлашга кафолат бермайди. Турар-жой билан боғлиқ масалани ҳал қила олган талабалар анъанавий таълимга қайтади.
"Маълум бир талабалар турар жойларида ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Ётоқхона билан биринчи навбатда кам таъминланган, меҳрибонлик уйи битирувчилари таъминланади".
Шунингдек, Олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 ноябрь, душанба кунидан республикамизда талабалар ўқишни анъанавий шаклда давом эттирадиган бўлди.






