АсосийJamiyat

Янги ер усти метроси вагони томидан чакки ўтганмиди ёки...?

'Янги ер усти метроси вагони томидан чакки ўтганмиди ёки...?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда янги метро вагони томидан сув томчилари сизиб чиқаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу ҳодиса бўйича Тошкент метрополитени изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат вагон ичидаги иқлим тизимининг дренаж тешиги тиқилиб қолганлигидан ҳосил бўлган.

"Видеоларда намойиш этилганидек, вагон салонига томдан сизиб кирган сув томчилари бу ёмғир суви эмас, балки кондиционер тизимининг конденсатидир", дейилади изоҳда.

Айни пайтда ушбу муаммо бартараф этилган.

    Бошқа янгиликлар