АсосийЖАМИЯТ

Чекка ҳудудларга ишлашга борган тиббиёт ОТМ битирувчилари уй ва компенсация билан таъминланади

Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолият...

'Чекка ҳудудларга ишлашга борган тиббиёт ОТМ битирувчилари уй ва компенсация билан таъминланади'ning rasmi

Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан 2021 йилдан “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади.

Дастур доирасида тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда ишга қабул қилинганда уларга:

  • 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм бир марталик пул маблағи;
  • уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уйлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация пули берилади.

    Бошқа янгиликлар