2020 йил 14 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 987 нафарни ташкил этди, дея хабар берди ССВ.
Янги касалланиш ҳолатлари 73 нафарга кўпайган. Уларнинг 4 нафари Тошкент вилоятида, 69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 25 нафар, Тошкент шаҳрида 64 нафар, жами 149 нафар бемор тузалди
Ҳозирда мамлакатимизда 2 150 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.






