Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина салонида бир дона қоғоз қутига жойланган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 40 миллион сўмлик 3360 дона кучли таъсир этувчи “Лирика” дори воситалари борлиги аниқланди, дея хабар қилади ДБҚ ахборот хизмати.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






