АсосийЖАМИЯТ

Сўровномада талабаларнинг 82 фоизи ОТМда анъанавий шаклда ўқиш истагини билдирган

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ў...

'Сўровномада талабаларнинг 82 фоизи ОТМда анъанавий шаклда ўқиш истагини билдирган'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 2020 йил 19 — 21 октябрь кунлари онлайн ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра:

  •  олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлашни хоҳловчилар 345 428 нафарни (82%)
  • масофавий шаклда давом эттиришни хоҳловчилар 75 808 нафарни (18%) ташкил этди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар