БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь санаси бутун дунёда “Бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.
Шу куни Самарқанд вилоятидаги музейлар, тарихий обидалар ва муқаддас зиёратгоҳларга келувчилар учун имтиёзли хизмат кўрсатиш ҳам бағрикенгликнинг бир намунаси бўлади.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабар беришича, бутун дунё миқёсида нишонланадиган бағрикенглик куни муносабат билан 16 ноябрь куни Самарқанддаги барча музейлар ва зиёратгоҳларга кириш бепул бўлади.






