АсосийJamiyat

Қашқадарёда уйсиз қолган фуқарога 462 миллион сўм маблағи ундириб берилди

'Қашқадарёда уйсиз қолган фуқарога 462 миллион сўм маблағи ундириб берилди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмасига Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдияр Эшқобилов томонидан ёзма мурожаат қелиб тушди. Ушбу мурожаат бўйича фуқаронинг талаби ижобий қондирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мурожаатда, Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдиёр Эшқобилов  2017 йил 12 июнда “Шовот махсус бино қурилиш” МЧЖ га жами 3 та хонадон сотиб олиш учун мурожаат қилгани айтилади.

Маълум бўлишича, Фуқаро ва корхона ўртасида олди-сотти шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 2.2 бандига асосан белгиланган 420 000 000 ( тўрт юз йигирма миллион сўм) сумманинг 25 % ни 10 иш кунида банкка тўлаган. Қолган қисмини эса 2018-2019 йиллар мобайнида турли банк кассалари орқали тўловни амалга оширган. 

Қарши шаҳар ҳокимининг 02.02.2019 йилги қарорига асосан ушбу кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган бўлсада, банк томонидан берилган кредит кафолати асосида фуқаронинг уйи ҳам гаров тақиққа учраган ва уйсиз қолган.

Хабарда келтирилишича, Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси мурожаат бўйича судга ариза киритган ва суд қарорига асосан фуқарога “Шовот махсус бино қурилиш” МЧЖ томонидан 420 миллион сўм маблағ ва жарима сифатида яна 42 миллион сўм ундириб берилган.  

Агарда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилса Федерациянинг 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot`ига мурожаат қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар