АсосийJamiyat

Россия ҳукумати айрим мигрантларни ишлаши учун мамлакатга киришига рухсат бермоқчи

'Россия ҳукумати айрим мигрантларни ишлаши учун мамлакатга киришига рухсат бермоқчи'ning rasmi

Sputnik.uz нинг хабар беришича, Россия ҳукумати айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин брифингда айтиб ўтди. 

Унинг таъкидлашича, пандемия даврида қурилиш соҳасида ишчи кучининг етишмовчилиги юзага келган - кўплаб меҳнат мигрантлари уйга кетган ва Россияга қайтолмаяпти.

Энди ҳукумат бу муаммонинг ечимини қидирмоқда: Россия ҳукумати мигрантларнинг қурилиш майдончаларида ишлаши учун мамлакатга киришига рухсат бермоқчи. Бундан ташқари, бу тажриба аллақачон мавжуд.

""Вахтавик"ларни маълум қурилиш майдончаларига олиб келиш керак бўлса, бир қатор корхоналарда бундай тажриба мавжуд. Биз шундай қарорларни қабул қилардик, барча чоралар кўрилиб, карантинга риоя қилинган. Тиббий кўрик, барча таҳлиллар - ҳаммаси иш берувчиларнинг ҳисобидан. Ва одамлар олиб келинган", - деди у.

Хуснуллиннинг қўшимча қилишича, давлат кўмаги туфайли Россияда қурилиш лойиҳалари тобора кўпайиб бормоқда, аммо ҳозирда одамларнинг етишмовчилиги кескин сезилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар