Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Уйғур” МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, 37 ёшли фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги кўк рангли полиэтилен пакетларда ва молхонасидаги оқ рангли хўжалик қопларига солинган ҳолдаги вазни 8.360 гр “марихуана” гиёҳванд моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар, Қатортол кўчасида яшовчи, 28 ёшли фуқаро Д.А. А.Темур кўчасида мақсадсиз юрганлиги сабаб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги қора рангли спорт кийимининг чўнтагида оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган ҳолдаги вазни 202,3 гр “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Олмалиқ шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






