АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди

'Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди'ning rasmi

Кеча, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни жўнатди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Маълум қилинишича, ёрдам 100 минг жуфт бир марталик тиббий қўлқоп ва 10 мингта тиббиёт комбинезони, 2 мингта тиббий ҳимоя қилувчи кўзойнак, 10 мингта тест синовлари, 5 минг қути Ремдесивир ва минг қутидаги Гепарин, 4 минг дона натрий хлор, шунингдек шприц ва системалардан иборат.  

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Эльвира Сурабалдиева мамлакатимиз элчиси Хуршид Мирзоҳидовга ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

    Бошқа янгиликлар