АсосийJamiyat

Самарқандда масъулиятсиз ота “DAMAS”си хатлангач, икки фарзанди учун алимент тўлашга мажбур бўлди

'Самарқандда масъулиятсиз ота “DAMAS”си хатлангач, икки фарзанди учун алимент тўлашга мажбур бўлди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро Э.Исломовдан ундирувчи М.Байдуллаеванинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш  белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Э.Исломов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бироқ, қарздор Э.Исломовнинг қарздорлиги 6 млн. 165 минг сўмдан ошиб кетса-да, у тўловни пайсалга солиб келди.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари даомида қарздорнинг “DAMAS” автомашинаси хатланиб, жарима майдонига қўйилди.

Шундан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, 6 млн. 165 минг сўм пулни тўлаб берди.

    Бошқа янгиликлар