Жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 13:20да Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБга келган хабарга кўра, 3485 км, 1-тўсиқда номаълум шахслар (15 ва 16 ёшли ўспиринлар) темир йўл изига тош қўйганлигини маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди. Суриштирув жараёнида, "Гулистон-Оқолтин" темир йўл бекатлари оралиғи 3485-км, 1- тўсиқда жойлашган махсус пиёдалар ўтиш жойида, вояга етмаган Гулистон шаҳар, 8-сонли ўрта мактаб, 10-синф ўқувчиси, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи 2004 й.т. Ж.Н., Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида яшовчи 2004 й.т. А.А.лар темир йўлдан ўтиб кетаётиб рельс устига тошларни қўйиб расмга тушаётган вақтида аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. | |
16.11.2020 14:03
Сирдарёда ўспиринлар темир йўл изига тош қўйишди(фото)






