9 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида, Учкўприк тумани, Тошкентли гузар қишлоғида жойлашган чорраҳада А.И. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда автомашинани орқа ўриндиғидан 1 дона қора рангли целофанда 20 дона қутича ичида 80 дона конвалюталарда жами 1120 дона “ЛИРИКА” 300 мг ёзувли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. |
16.11.2020 20:48
Фарғонада "Damas" автомашинаси ичида психотроп моддалар борлиги аниқланди
