АсосийDunyo

Эронда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилмоқда

'Эронда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилмоқда'ning rasmi

 Эрон ҳукумати вирус тарқалишини камайтириш учун чеклов чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда, яъни 15 ноябрь куни коронавирус бўйича бир йўла бир нечта антирекорд қайд этилди. Жумладан бир кунда 13 053 кишининг касалланган ва 486 киши вафот этган

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Сима Садатнинг айтишича, айни пайтда мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 775 121 та, қурбон бўлганлар сони эса 41 979 кишини ташкил қилмоқда.

Айни пайтда Эрон Яқин Шарқда CОVID-19 дан энг кўп азият чекаётган мамлакат ҳисобланади.

Мамлакатда 21 ноябрдан бошлаб пойтахт Теҳрон ва яна 100 та шаҳарда чекловлар жорий қилинишини маълум қилган. Унга кўра, ушбу шаҳарларда муҳим бўлмаган тадбиркорлик фаолияти тўхтатилади.

Тиббиёт соҳаси расмийлари аҳолини ижтимоий масофаланиш ва ниқоб тақиш каби эҳтиёт чораларига амал қилишга чақириб, мамлакатни “олдинда қийин ойлар кутиб тургани” ҳақида огоҳлантиришган.

    Бошқа янгиликлар