АсосийJamiyat

Тезликни 140 км/соатгача оширган тошкентлик "Lacetti" ҳайдовчиси 36 млн сўм жаримага тортилди

'Тезликни 140 км/соатгача оширган тошкентлик "Lacetti" ҳайдовчиси 36 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида фоторадарлар орқали жами 457828 та тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқарганлик ҳолатлари аниқлангани ва уларнинг қанчаси қайси ҳудудга тегишли экани кўрсаткичи эълон қилинган эди. Айни пайтда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу аниқланган қоидабузарликлар ичида айрим ҳайдовчилар томониан қайта-қайта тезликни ошириш ҳолати қайд этилган. 

Хусусан, Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган Lacetti автомобили ҳайдовчиси жорий йил ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.

Ҳайдовчи (5.22 йўл белгиси) аҳоли яшаш пунктида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги 80 км/с билан ҳаракатланган.

Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима тўлашга сабаб бўлган.

Шу каби, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойидан 100 км/с кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган. Ҳолатлар юзасидан электрон баённомалар ҳайдовчилар манзилларига юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар