АсосийJamiyat

Форишда карантинга олинган ўқитувчиларга нега дори-дармон етказилмади?

'Форишда карантинга олинган ўқитувчиларга нега дори-дармон етказилмади?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Фориш туманида уй карантинига олинган мактаб ходимлари дори-дармон билан таъминланмади номли танқидий материал Фориш туман ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилди.

"Жорий йил август ойининг иккинчи ўн кунлигидан, сентябрь ойининг охирги ўн кунлигига қадар Фориш туманининг ўқитувчиларидан коронавирусга оид таҳлиллар олинган. Натижада туман бўйича 244 нафар ўқитувчининг таҳлиллари мусбат чиққан.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тақсимотига асосан Фориш туман тиббиёт бирлашмасига 380 дона коронавирусга чалинган беморларга бериш учун Covid-dox жамланмаси берилган. Ушбу жамланмалар охирги марта беморларга бериш учун 29 август куни ҳудудларга тарқатилган.  

Шундан сўнг, ҳақиқатданам бир муддат беморларга дори-дармон беришда узилишлар бўлган. Фориш туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Фориш туман ҳокимлиги  “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ўн уч миллион сўм маблағ ажратиб, амбулатор шароитда даволанаётган беморлар учун дори воситалари харид қилиниб, биринчи навбатда ўқитувчиларга тарқатилган.

2020 йил 19 октябрь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Фориш туман тиббиёт бирлашмасига 1824 та Covid-dox жамланмаси берилган. Айни пайтда ушбу жамланмадан таҳлил натижалари мусбат деб топилган ва амбулатор шароитда даволанаётган беморларга берилмоқда" дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар