АсосийJamiyat

Facebook'да "Халққа электр ва газ беринг" хэштеги оммалашмоқда

'Facebook'да "Халққа электр ва газ беринг" хэштеги оммалашмоқда'ning rasmi

Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек сегментида "Халққа электр ва газ беринг" номли хэштеглар трендга айланмоқда. Бу ҳақда блогер ТемурМалик ёзмоқда. 

Унинг  кузатишларига кўра, фойдаланувчилар ушбу сўзлар билан туширилган баннерларни ўзининг профилига ёпиштириб чиқишмоқда.

"Ўзбекистонда йиллар давомида қиш келиши билан газ ва электр билан боғлиқ муаммолар кун тартибига чиқади. Бу муаммо на эски Ўзбекистон, на янги Ўзбекистон даврида ҳал этилгани йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистон олтин қазиб олиш рейтингида фаҳрий иккинчи ўринни, газ қазиб олиш бўйича эса "кучли йигирматалик" рўйхатида ўрин олган.

«Суғур куни»да қамалиб қолган фуқаролар ўз дардини кимга айтишни билмайди. Шу муносабат билан, бугун интернет фойдаланувчилари бирлашиб, ўзига хос флешмоблар орқали ўз эътирозларини билдиришмоқда", дея изоҳ қолдирган блогер. 

    Бошқа янгиликлар