АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хусусий мактабни битирганларга энди қанақа шаҳодатнома берилиши маълум қилинди

'Ўзбекистонда хусусий мактабни битирганларга энди қанақа шаҳодатнома берилиши маълум қилинди'ning rasmi

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарварбек Садуллаевнинг маълум қилишича, авваллари нодавлат умумтаълим муассасалари битирувчилари мазкур мактабнинг шаҳодатномасини олиш имкониятлари йўқ эди. Улар давлат умумтаълим мактабларида экстернат тариқасида якуний имтиҳон топшириб, давлат умумтаълим мактаби шаҳодатномасини олар эдилар.

Бугунги кунда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, нодавлат умумтаълим муассасалари ҳам худди давлат умумтаълим мактаблари сингари битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома беришларига шароит яратилди.

    Бошқа янгиликлар