Тошкентдаги Қуёш энергияси халқаро институти Хитойнинг «Henan Suda» компанияси электромобилларини Ўзбекистон шароитида синаш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" хабар берди. Шу мақсадда 2019 йилда 20 та электромобил, зарядлаш қурилмалари ва эҳтиёт қисмлари олиб келинган. Автомобилга 40 кВт қувватли генератор ўрнатилган. 5-6 секундда 100 км/с тезликка кўтарила олади. Энг юқори тезлиги эса 220 км/соат. Аккумулятор тўлиқ қувватланса, 300 километргача ҳаракатлана олади. Хитойда бу автомобилнинг янги версияларини ҳам ишлаб чиқариш бошланган. Улар тўлиқ заряд билан 500-600 км узоқликка юра олади. Уйда 220 волтли зарядлаш қурилмасида ёки 380 волтли катта зарядлаш стунциясида қувватлаш мумкин. |
17.11.2020 20:07
«12 минг сўмлик электр токи билан 300 км юради» — Ўзбекистон шароитида Хитой электромобили синалмоқда






