АсосийJamiyat

Балиқчи тумани ХТБ томонидан янги йилга 20 минг сўмдан пул йиғилаётгани рад этилди. Мудиранинг фамилияси бошқа экан

'Балиқчи тумани ХТБ томонидан янги йилга 20 минг сўмдан пул йиғилаётгани рад этилди. Мудиранинг фамилияси бошқа экан'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Балиқчи тумани халқ таълими бўлими томонидан янги йил байрамини нишонлаш учун 20 минг сўмдан пул йиғилмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалган. 

Хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан раддия берилди.

"Балиқчи тумани халқ таълими бўлими мудираси Н.Хомидова томонидан ноябрь ойидан бошлаб ўқувчилардан 20 минг, ўқитувчиларидан 50 минг сўмдан байрам тадбирларига пул йиғилганлиги тўғрисидаги хабар тўла асоссиз (ФЕЙК) хабар эканлигини маълум қиламиз. Чунки Балиқчи тумани халқ таълими мудираси хабарда келтирилгандек Н.Хомидова эмас балки Н.Ҳакимова эканлигини билдириб қоламиз", дейилади раддияда.

    Бошқа янгиликлар