АсосийJamiyat

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

'ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.


Подполковник Раимов Мурат Тахирович

Тошкент шахар Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Раимов Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Бойхонов Умиджон Обиджон ўғли

Наманган вилояти Наманган шаҳри Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Бойхонов Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-тарож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Капитан Мухитдинов Азим Бахронович

Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Мухитдинов Навоий вилояти Нурота тумани ички ишлар бўлими 9-сонли Ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар