АсосийJamiyat

Фарғонада ишчи 12 метрлик чуқурдан қутқариб олинди (видео)

'Фарғонада ишчи 12 метрлик чуқурдан қутқариб олинди (видео)'ning rasmi

Мазкур ҳодиса жорий йилнинг 17-ноябр куни Фарғона вилоятида қурилаётган автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан бирида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ушбу шаҳобча учун қазилган 12 метрлик чуқурда ишлаётган ишчи-ходим кейинчалик у ердан чиқа олмаган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақирадилар. Қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчлар қурувчини чуқурлик ичидан олиб чиқадилар. Фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

    Бошқа янгиликлар