АсосийJamiyat

Бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди

'Бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳметовнинг айтишича, бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига 14 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилган.

 Пандемия даврида қўшимча 3 трлн. сўмдан зиёд пул ажратилди. Бу 300 млн доллардан ошиқ сумма.

Мазкур маблағнинг ярми шифокорлар ва тиббиёт муассасаларида ишлайдиган ходимлар учун махсус тўловларга сарфланган бўлса, қолгани қурилиш ишларига, шахсий ҳимоя воситалари харидига йўналтирилди.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, келгусида ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва бу борада ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

    Бошқа янгиликлар