Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2020 йил 29 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан Зарбдор тумани Халқ таълимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2020 йил 2 сентябрдаги 75-сонли “меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги буйруғи ғайриқонуний деб топилган. Уни бекор қилиш ҳамда ундирувчи Ш.Элчибоевни ушбу мактабга жисмоний тарбия фани ўқитувчиси лавозимига ишга тиклаш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Зарбдор туман бўлими иш юритувига 2020 йил 6 ноябрда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Ш.Элчибоев Зарбдор тумани Халқ таълимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига жисмоний тарбия фани ўқитувчиси лавозимига ишга тикланиши таъминланди.






