The Economist нашри дунёнинг яшаш учун энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. 2020 йил бошидан дунёнинг 130 дан ортиқ шаҳарлари бўйича ўтказилган тадқиқотларда Covid-19 пандемиясининг истеъмол товарлари нархига қандай таъсир этгани ўрганилган. Унга кўра, Тошкент шаҳри энг арзон шаҳарлар рўйхатида Дамашқдан кейинги 2-ўринни эгаллаган.
Энг арзон шаҳарлар бешталиги:
- Дамашқ / Сурия;
- Тошкент / Ўзбекистон;
- Лусака / Замбия;
- Каракас / Венесуэла;
- Алмата / Қозоғистон.
Шунингдек, энг қиммат шаҳарлар бешталиги қуйидагича:
- Цюрих / Швейцария;
- Париж / Франция;
- Гонгконг / Хитой;
- Сингапур / Сингапур;
- Тель-Авив / Исроил.






