Россиянинг Томск вилоятида COVID-19га қарши эмланган 42 нафар соғлиқни сақлаш ходимларидан бештасида янги коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалар мусбат чиқди. Бу ҳақда tass.ru ёзмоқда.
Хабарга кўра, Томск вилоятида коронавирусга қарши эмлаш 6 октябрда бошланган. Минтақага етказилган дастлабки 42 дозада Томск тез ёрдам станцияси, 2-сонли тиббиёт бўлими нафас олиш стационарлари, 3-сонли шаҳар касалхонаси, шошилинч тиббий ёрдам касалхонаси ва Томск вилоят касалхонаси ходимлари эмланди. Иккинчи инъекция, қоидаларга кўра, улар биринчисидан уч ҳафта ўтгач амалга оширилиши керак. Эмлашдан кейин улар икки ой давомида кузатилади.
"Вакцинациянинг биринчи босқичидан кейинги даврда коронавирусга текширувда тўртта шифокорда, иккинчи босқичдан кейин яна битта одамда ижобий натижа берди. Эмлашдан кейин уларнинг барчаси ўзларининг вазифаларини бажаришда давом этишди, шу жумладан янги коронавирус инфекциясига чалинган беморларга", - дейилади хабарда.
Биринчи эмлашдан кейин коронавирус учун ижобий тест натижалари ҳолатлари Сибир Федерал округининг икки минтақасида - Олтой ўлкаси ва Кемерово вилоятида ҳам аниқланди. Олтойда ва Кузбасда битта эмланган тиббиёт ходимларида инфекция тасдиқланган.






