АсосийJamiyat

Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этди

'Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Поп туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳодиса ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 15 ноябрь куни соат 04:00 ларда Пунгон-Наманган йўлининг 33-километрида содир бўлган. "Ласетти" автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда йўлнинг ўнг томон қатнов қисмида тўхтаб турган "Дамас" автомашинасининг орқа томонига келиб урилган.

Натижада, "Дамас" автомашинасида бўлган ҳайдовчининг отаси тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар