1

Андижонда 255 000 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 19.11.2020, 20:50
Теглар: Андижон
Андижонда 255 000 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини қаратилган тезкор тадбир давомида фуқаро (1979 йилда туғилган) Т.Д ўзига тегишли 255 600 дона “Трения” номли пиротехника воситаларини шартли харидорга пуллаётган вақтида ҳуқуқбузарлик устида тўхтатиб қолинди. 

Тадбир давомида умумий қиймати 63 900 000 сўмлик пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган. 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган. 

 Мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1