АсосийJamiyat

Тошкентдаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

'Тошкентдаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида юзага келган аварияни бартараф этиш ишлари олиб бориллаётганлиги сабабли Уста Ширин кўчасининг Жомий майдони айланма йўлидан Широқ кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.  

"Шу сабабли хайдовчиларга айланма йўлллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.  Ноқулайликлар учун узр сўраймиз" деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги. 

 

    Бошқа янгиликлар