АсосийJamiyat

Ерга энг қиммат астероид яқинлашмоқда

'Ерга энг қиммат астероид яқинлашмоқда'ning rasmi

Ерга катталиги 370 метрдан 820 метргача бўлган 153201 (2000 WO107) астероиди яқинлашмоқда, деб маълум қилди НАСАнинг сайёрамиз атрофидаги объектларни ўрганиш маркази.

Астероид 29 ноябрда Ерга жуда яқин келади. Ушбу масофа Ойгача бўлган масофадан 11 баробар зиёд. Шу боис  гарчи жуда хавфли саналсада (чунки у ер орбитасини кесиб ўтади) “коинот келгиндиси” бу сафар сайёрамизга хавф туғдирмайди.

Ушбу учар жисмнинг энг эътиборли томони шундаки, у фойдали маъданларга бой экан. Қарийб 600 мингта астероидни ўрганиб чиққан Asterank маълумотларига кўра, мазкур само жисми 17,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Хабарда унинг таркибида никель, темир ва кобальт мавжудлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар