АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида дарё қирғоқлари емирилиши аҳоли хонадонларига хавф солмоқда

'Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида дарё қирғоқлари емирилиши аҳоли хонадонларига хавф солмоқда'ning rasmi

Ўрганишларга қараганда, дарё ва сойлардан ўзбошимчалик билан қум-шағал қазиб олиниши кўплаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар туфайли сув ўзанлари чуқурлашиб, оқим тезлашмоқда. Ўзанлари ўзгариши эса қирғоқлар ювилиши, дамбалар бузилиши, кўприкларнинг таянч устунлари емирилишига олиб келяпти. 

Энг ачинарлиси, дарё қирғоғига яқин ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонлари ва иқтисодиёт объектларига хавф юзага келмоқда. Масалан, Андижон, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудудидаги 300 га яқин аҳоли хонадонларига хавф солмоқда. Қолаверса, тошқин сувлари, сел оқимларидан зарар кўрган маҳаллий йўллардаги ички кўприкларни таъмирлаш, қайта тиклашда ҳам бир қатор муаммолар мавжуд, деб ёзмоқда сенатор Муртазо Раҳматов.

Қўмита мажлисида аҳолини ўйлантираётган шу каби муаммолар дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар