Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди. Бу ҳақда "Наманган ХЭТК" АЖ Оператив диспетчирлик хизмати бошлиғи маълум қилди.
Масъулга кўра, Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станцияси фавқулодда ўчиши натижасида Ўзбекистон Республикаси энеготизимида 750 мВт қувват йўқотилди. Натижада Наманган вилоятидаги 27 та 110 кВтли тармоқлари ўчиб кетган. Шунингдек, Ўзбекистон энерготизимини Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерация билан боғловчи 500 кВАли 530-сонли тармоқ ҳам фавқулодда ўчган.
Бунинг натижасида Наманган вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилиш содир бўлган.
Мавзуга доир:
Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишларнинг сабабини изоҳлади






