АсосийJamiyat

Боғчаларнинг қачондан очилиши маълум қилинди. Очилмайдиганлари ҳам бор

'Боғчаларнинг қачондан очилиши маълум қилинди. Очилмайдиганлари ҳам бор'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, МТТлари 2020 йил ноябрь ойининг охирига қадар ишга тушади. Айни вақтда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари СЭС билан биргаликда Халқ депутатлари Кенгашидан рухсат олишни кутаётган МТТлари фаолиятининг йўлга қўйилишини тезлаштириш бўйича иш олиб бормоқдалар. Фақат СЭСдан рухсат олган МТТларгина иш бошлаши ва болаларни қабул қилиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда қурилиш ишлари олиб борилаётган, реконструкция қилинаётган, шунингдек, ходимлар орасида COVID-19 юқтириш ҳолатлари аниқланган МТТлар вақтинча очилмайди.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та МТТ иш фаолияти бошланмайди. Тошкент вилоятида 104 та мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида олиб борилаётган таъмирлаш ва жорий таъмирлаш сабабли ишламайди. 4 та мактабгача таълим ташкилоти холати қониқарли бўлмаганлиги сабабли, 2021 йилда улар инвестиция дастурига тавсия этилган (Нурафшон шаҳридаги 1, 23- сонли МТТ, Чиноз туманидаги 9-сонли МТТ, Қибрай туманидаги 1-сонли МТТ). Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та идоравий МТТ (5%) Олмалиқ тоғ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги "Ўзметкомбинат"  АЖнинг қарорига биноан ишламайди. Энг кам сонли МТТ очилиши Олмалиқ шаҳрида (18 та МТТ дан 2 таси ишлайди), Чирчиқ шаҳри (29 та МТТ дан 16 таси ишлайди) ва Пискент вилояти (17 та МТТ дан 3 таси ишлайди) кузатилмоқда, (ходимлар орасида CОВИД-19 га чалиниш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли).

Тошкент шаҳрида 80 та МТТ таъмирланмоқда:

Бектемир туманида 7 та МТТ (570, 571, 572, 573, 575, 579, 580), Мирзо-Улуғбек туманида 1 та МТТ, Миробод туманида 5 та МТТ (64,174, 398, 506-жорий таъмирлаш, 482-капитал таъмирлаш);

Олмазор туманида 11 та МТТ (91, 182, 299-жорий таъмирлаш, 102, 118, 169, 172, 248, 271-капитал таъмирланмоқда. 4, 67-МТТ бинолари авария ҳолатидалиги сабабли ёпиқ);

Сергели туманида 15 та МТТ (40, 42, 44, 87, 292, 305, 463, 562, 565, 589, 598, 599, 605-жорий таъмирлаш, 121, 566-капитал таъмирлаш); Учтепа туманида 4 та МТТ (17, 401, 409-жорий таъмирлаш, 341 капитал таъмирлаш); Чилонзор туманида 4 та МТТ (350, 406-жорий таъмирлаш, 24, 204-капитал таъмирлаш);

Шайхонтохур туманида 7 та МТТ (3- жорий таъмирлаш, 21,75, 293, 484, 140, 461 — капитал таъмирлаш); Юнусобод туманида 10 та МТТ (91, 173, 301, 408, 544-жорий таъмирлаш, 33, 53, 99, 206-капитал таъмирлаш, 331-МТТ биноси авария ҳолатидалиги сабабли ёпиқ ); Яккасарой туманида 4 та МТТ (155, 249-жорий таъмирлаш, 9, 150 — капитал таъмирлаш); Яшнобод туманида 12 та МТТ (222, 306, 308-жорий таъмирлаш, 161, 203, 240, 435, 481, 510, 596, 457, 559 капитал таъмирлаш реконструкция).

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда 5 385 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари (89%) иш фаолиятини олиб бормоқда, МТТдаги тарбияланувчи болалар сони 691 271 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар