1

Фарғонада электр узилишлар бўйича бир қатор мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди

ЖАМИЯТ 21.11.2020, 08:07
Теглар: Фарғона
Фарғонада электр узилишлар бўйича бир қатор мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди

Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан вилоятда куз-қиш мавсумида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши, ижтимоий соҳа объектларининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини узлуксиз етказиб берилишининг аҳволи ўрганилди.

Назорат тадбирларида юқори кучланишли электр тармоқларида содир бўладиган аварияларни тезкор бартараф этиш бўйича мобил гуруҳлар фаолияти талаб даражасида ташкил этилмасдан уларнинг моддий-техник базаси тўлиқ ташкил этилмаганлиги оқибатида вилоят ҳудудларида кунига 3 соатдан 28 соатгача электр энергияси етказиб берилишида узилишлар кузатилганлиги аниқланган.

Қува туманида 3 соатдан 28 соатгача, Қўштепада кунига 3-7 соатгача, Фурқатда 9 соатгача, Марғилон шаҳар, Бешариқ, Тошлоқ, Ўзбекистон, Олтиариқ ва Ёзёвонда 4 соатгача, Бағдод 3 соатгача, Риштон, Бувайда ва Данғарада 5 соатгача, Учкўприкда 2 соатгача узилишлар кузатилган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят, туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддаси 1-қисмида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик) ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу мавсумда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир ва брикет маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш чораларини кўрмаган «Кўмир таъминот» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан ҳам МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Бундан ташқари, Марғилон шаҳридаги «темир дафтар»да рўйхатга олинган аҳоли қатламини ижтимоий ва маънавий муҳитини соғломлаштириш бўйича олиб борилган ўрганишларда аҳоли мурожаатларини ҳал этилишида қонун бузилиши ҳаолатларига йўл қўйган ҳамда ҳокимият вакилининг қонуний талабларини лозим даражада бажармаган вилоят ташкилот ва идораларининг 6 нафар мансабдор шахсларининг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш шаклидаги прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилди.

Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1