1

Фарғонада хонадондан 23.920.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахснинг кимлиги фош бўлди

ЖАМИЯТ 21.11.2020, 09:51
Теглар: Фарғона
Фарғонада хонадондан 23.920.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахснинг кимлиги фош бўлди

Қўқон шаҳри. 07 ноябрь куни фуқаро А.Қаххор кўчасида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкаф ичидан турмуш ўртоғи А.Ш. исмли аёлга тегишли 14 турдаги жами нархи 23.920.000 сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, гумон қилинувчи А.Н. исмли аёл жабрланувчи А.А.ни жияни бўлиб, бир хонадонда истиқомат қилиб келганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта малакаланган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1