Шароф Рашидов туманидан ўтган Жиззах-Қўқон йўналишида инсон ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. "Дамас" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама қаршисида келаётган "Камаз" юк машинасига тўқнашган. Натижада 1969 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг айтишича, йўллар тозаланган, қумлар сепилган бўлишига қарамай эриган қор усти юпқа музлик билан қопланган.
Зомин туманида ҳам худди шундай ҳалокат содир бўлган. Ҳайдовчининг йўл қоидаларига амал қилмаслиги натижасида бир инсон ҳаётдан кўз юмди.






