АсосийJamiyat

Бухорода терговдан яшириниб юрган жиноятчи қўлга олинди

'Бухорода терговдан яшириниб юрган жиноятчи қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро шаҳар Гулбаҳор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган М.Ҳ., Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 14 ноябрь кунидан эътиборан қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

20 ноябрь куни Бухоро вилояти ИИБ ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида у вилоятнинг энг чекка туманларидан бири бўлган Қоракўл туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди ва вилоят ИИБ Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар