2020 йил 22 ноябрь куни пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи айрим автобус йўналишлари, шу жумладан, 48, 56, 75, 103-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинчалик Тошкентда, яъни Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда қисқартирилади.
“Тошшаҳартрансхизмат”и берган эълонда бунинг сабабини Тошкент вилояти ҳудудидаги айрим кўча-йўл тармоқларини йўловчи транспорти ҳаракати учун мос ҳолга келтириш ишлари олиб борилаётганлиги билан изоҳланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат вақтинчалик ҳисобланади ва кун давомида кўча-йўл тармоқларидаги техник ноқулайликлар бартараф этилиши билан йўналишлар ўз йўналиши бўйича ҳаракатланишда давом этади.
Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўл тармоқларида ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим шаҳар автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.






