АсосийJamiyat

Хатирчидаги “Қорача” МФЙ ҳудудида браконьерлар қўлга тушди

'Хатирчидаги  “Қорача” МФЙ ҳудудида  браконьерлар қўлга тушди'ning rasmi

Навоий вилояти Хатирчи тумани  Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан  тезкор назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Назорат рейд тадбири давомида Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ ҳудудидан  фуқаролар  Е.А   томонидан ноқонуний равишда  руҳсатномасиз Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 2 дона Зарафшон қирғовули  овлаганлиги ҳамда  Б.Т овчининг ов йулланмаси текширилганда ҳудуд ва сана қайт этилмаганлиги аниқланди.  

Ушбу икки ҳолат юзасидан фуқаро Е.А. га нисбатан 4 460 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар белгиланиб, ҳужжатлар туман Маъмурий судига таёрланмоқда. Овчи Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддасининг 1-қисми  билан баённома расмийлаштирилиб, 1 115 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.

    Бошқа янгиликлар