Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келди дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Шу сабабли, қуйида келтирилган манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади.
* ТТЗ-2 мавзеси:
- Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар,
- 5-ётоқхона.
* Зиёли кўчаси:
-Кўп қаватли - 1, 3, 5 уйлар,
* Буюк Ипак йўли кўчаси:
- Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар
- 504 сонли Мактабгача таълим ташкилоти,
- 248 – сонли мактаб,
- 6 – сонли Оилавий поликлиника
Аварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб боришмоқда, бугун соат 16:00да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 20 ноябрь куни иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келгани сабаб Тошкентнинг катта қисми вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолган эди. Шунингдек, 21 ноябрь куни Чилонзор туманидаги қатор мавзелар иссиқлик таъминотидан узилган эди.






