АсосийJamiyat

Расул Кушербаев: "Чегаралар очилгунча хориж автомобилларининг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириш ёки чиқиб кетиши учун махсус коридор яратиб бериш керак"

'Расул Кушербаев: "Чегаралар очилгунча хориж автомобилларининг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириш ёки чиқиб кетиши учун махсус коридор яратиб бериш керак"'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик паласи депутати Расул Кушербаев хорижий автомобилларни юртимизга олиб кириш ва чиқиб кетиш бўйича белгиланган бож ва бошқа қатъий чекловларни енгиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Унинг телеграм каналида қолдирган фикрларини қуйида ўқишингиз мумкин.

"Иш ва бошқа масалалар юзасидан шу йилнинг март ойига қадар ҳориж автомобилларида Ўзбекистонга келган ҳайдовчилар карантин чекловлари сабабли Ўзбекистондан чиқиб кета олишмаяпти.

Камига мутахассисларимизнинг ўз вақтида ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиб, Комиссия қарор қабул қилиши учун чоралар кўрмаганликлари сабабли бундай ҳайдовчилар адолатсиз равишда қўшимча тўлов қилишга мажбур қилинмоқда.  

Маълумотларга кўра, божхона тартиби бўйича Ўзбекистон ҳудудида 3 ой муддатдан кўп қолиб кетган ҳориж автомобиллари учун двигатель ҳажмига қараб тахминан 15-20 АҚШ доллари атрофида тўлов белгиланган. Карантин сабабли Махсус комиссия қарорида ҳориж автомобилларига шу йилнинг 1 ноябр санасигача муддат берилиб, Ўзбекистондан чиқиб кетиши кўрсатилган эди, бироқ бу муддат чўзилмади. Автомобил ҳайдовчиси ўша давлат фуқароси бўлмаса чиқиб кетиш учун рухсат йўқ.  

Бу ҳолатда ҳар бир ҳориж автомобилига ойига ўртача 500 АҚШ доллари атрофида қўшимча тўлов қилиши керак бўларкан.

Биламиз, бизда ҳориж автомобилларига қўйилган адолатсиз юқори бож ставкалари сабабли сифатли "иномарка" минмоқчи бўлган айримлар ҳориждаги яқинлари номига ҳам автомобиллар олишга мажбур бўлишади.  

Демак Махсус комиссия чегаралар очилгунча бундай автомобилларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириши ёки чиқиб кетиш учун махсус коридор яратиб бериши керак бўлади.  

Мутахассис ва масъуллардан вазиятни холис бахолаб, ҳал этиш чораларини кўришларини сўраймиз! Пул ишлаймиз, деб кўпчиликни ҳафа қилиб роса "зўр" бўлаяпмиз. Ҳеч бўлмаса шуларни ҳафа қилмайлик энди, дейди детутат. 

    Бошқа янгиликлар